30 йил эшикка тирговуч бўлган тошнинг баҳоси 100 минг доллар бўлиб чиқди
Американинг Мичиган штатида истиқомат қилувчи фермер 30 йил мобайнида саройининг эшигига тирговуч сифатида тошдан фойдаланиб келган. Энди эса ўша тош қимматбаҳолиги, нархи эса 100 минг доллар экани аниқланган.
Дэвид Мазурек исмли эркакнинг ҳикоя қилишича, оғирлиги 10 килоча келадиган тошга у 1988 йилда фермани сотиб олганида дуч келган. Ферманинг олдинги эгаси бу тош 1930-йилларда метеорит ёмғири чоғида осмондан тушганини айтган. Бироқ янги эгаси бунга заррача аҳамият бермаган ва тошдан хўжалик мақсадларида фойдаланиб юраверган.
Яқинда Дэвид метеоритларнинг арзимас парчаларини ҳам Интернетда мўмай пулга сотиш мумкинлигини эшитиб қолади. Шунда у мутахассисларга учрашади.
Марказий Мичиган университети геологи Мона Сибеску тошни синчиклаб ўрганиб, бу тош ўзи шу пайтгача ўрганганлари ва учратганлари ичида энг ноёби ва қимматлиси эканини айтган. Метеорит 88 фоиз темир ва 12 фоиз Ер сиртида жуда камёб металл — никел қотишмасидан иборат экан.
Мазурек топилмани сотишни, маблағнинг бир қисмини эса тошни баҳолашда кўмаклашган университетга хайрия қилишни мўлжалламоқда.
Мавзуга оид
21:32 / 10.09.2024
АҚШда фермер қимматбаҳо метеоритни 30 йил эшик тиргаги сифатида ишлатиб келгани маълум бўлди
12:57 / 11.04.2024
АҚШда мактабда отишма содир этган ўсмирнинг ота-онаси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
13:29 / 09.12.2023
Мичиганда синфдошларини ўлдирган ўсмир умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:45 / 22.11.2020