Жамият | 11:30 / 09.10.2018
9766
1 дақиқада ўқилади

Яккасарой туманининг янги ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида “Яккасарой кичик саноат зонаси” ДУК мажлислар залида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда Яккасарой туман ҳокимлиги ҳамкорлигида хўжалик юритувчи субъектлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Астанов Самандар Мустафоқулович, Яккасарой туман ҳокими Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни Яккасарой тумани ҳокими Шамуратов Бахтиёр Абдувахитович кириш сўзи билан очиб берди.

Очиқ мулоқотда Яккасарой туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ривожлантиришда юзага келаётган масалалар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида сўз юритилди.

Мулоқот мобайнида Яккасарой туманидаги тадбиркорлар томонидан берилган саволлар ва масалалар очиқ тарзда муҳокама қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид