Украина инфратузилма вазири Владимир Омеляннинг маълум қилишича, Чернигов областидаги ҳарбий омборда юз берган ёнғин Россия томонидан уюштирилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Вазир омбордаги ёнғин ва ундан сўнг юз берган портлашларни Приднестровьедаги уруш, Грузиядаги қуролли можаро, Қримнинг қўшиб олиниши, Украина шарқидаги зиддият, Суриядаги уруш, «Лондон, Киев, Солсберидаги қотилликлар», Нидерландиядаги хакерлик ҳужумлари ва «бутун дунё бўйлаб» сайловларга аралашиш билан бир қаторга қўйган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳодисаларнинг барчасини Россия томони ўзида бирлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Донбасс бўйича музокараларга рус тилида гапиришдан бош тортувчи Украина президенти юборилиши хабар қилинганди.