Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида 90 кишининг заҳарланишига сабабчи бўлган киши пора бераётиб қўлга олинди
Шу йилнинг 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида тўй маросимида турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилиши туфайли 90 киши заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди.
13 октябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Бахтли оила» тўйхонасида ўтган ўша тўй учун уй шароитида салат тайёрлаган М.Шукуров ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига соат 13:15 да Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Нажмиевнинг хизмат хонасида унга 500 (беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Бош прокуратура томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
08:48 / 04.05.2026
Қорақалпоғистонда Кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
09:18 / 29.04.2026