15:19 / 15.10.2018
10490

Қозоғистондан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори яна ўсди

Фото: Liter.kz

Қозоғистондан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори ўсди, бундан Ranking.uz’нинг Қозоғистон Миллий банкига асосланган маълумотлари дарак бермоқда.

Жорий йилнинг январь-август ойларида 72,6 млрд тенге ёки 195,7 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ юборилган. Ўсиш бир йил давомида 33,1%ни ташкил этди. Мамлакатнинг умумий пул ўтказмалари ҳажмидаги улуши 18,3%дан 19,1%гача кўтарилди.

Ўзбекистон пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринда - биринчи Россия, бу давлатга 147,8 миллиард тенге ёки 398,6 миллион доллар юборилган. 27,2 фоизлик ўсишга қарамай, чет элга юборилган жами маблағларнинг улуши 39 фоиздан 38,9 фоизга камайди.

Туркия энг юқори учликни якунлаб турибди - 41,3 миллиард тенге ёки 111,3 миллион доллар, ўсиш 89 фоиз. Ушбу улуш 7,3%дан 10,9%гача ошди. 

Top