Ўзбекистонда халқаро замонавий стандартлар асосида маҳкумларни сақлаш шароитлари такомиллаштирилади. Бу 2018 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг жиноят-ижроия тизимини янада такомиллаштириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган.

Қайд этилишича, бунда жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларни жамоавий сақлаш ўрнига алоҳида камера типида сақлашга босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Бу борадаги ишлар учун ИИВ масъул этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маҳкумларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар билан масофали видео-учрашуви ташкил этилиши хабар қилинганди.