Спорт | 14:46 / 16.10.2018
12495
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» Саудия шаҳзодасининг таклифини рад этди. Бунга сабаб Жамол Қошиқчи иши

«Манчестер Юнайтед» клуби хўжайинлари клубни сотиб олишни истаётган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга рад жавобини беришган.

Туркиядаги SonDakika нашри хабарига кўра, бунга саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида ғойиб бўлгани ва унинг ўлимига доир суриштирувлар ўтказилаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Бироз аввалроқ Манчестер клуби Саудия тахти вориси бўлган шаҳзоданинг ихтиёрига ўтиши борасида турли хабарлар тарқалганди.

Айни пайтда клуб хўжайини бўлиб турган америкалик Глейзерлар оиласи шаҳзода билан музокаралар ўтказишга ҳозирлик кўраётгани айтилганди.

Англия матбуотида яқин кунларда Авраам Глейзер Ар-Риёдда Муҳаммад бин Салмон билан учрашиши ёзилганди. 

ОАВ хабарларида айтилишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси инглизлар клуби учун 4 миллиард евро беришга тайёр эканини билдирган.

Қайд этилишича, Истанбулда Жамол Қошиқчининг сирли тарзда йўқолиши саудияликларга, хусусан, шаҳзодага боғланаётгании Глейзерларни аҳдидан қайтарган.  

«Манчестер Юнайтед» сотилмайди», деб баёнот беришган Глейзерлар оиласи вакиллари.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид