Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида президентнинг «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2019 йилнинг 5-10 апрель кунлари Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ҳамда фестиваль доирасида “Бахшичилик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференцияни ўтказиш ва ушбу фестивални ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги масъул этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлигига фестивалга хорижий давлатлардан таниқли фольклоршунос олимлар, бахши, шоир, оқин ва жировлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонларни таклиф этишда амалий ёрдам кўрсатади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Термиз шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилишини, фестиваль ўтказиладиган саҳна майдонлари ва заллар талаб даражасида тайёрланишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фестивалнинг тантанали очилиш маросимини ҳар томонлама пухта ва бадиий жиҳатдан бетакрор усулда тайёрлаш учун юксак професионал маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, бастакорлар ва балейтместрлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш санъаткорларни кенг жалб этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси ва “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда:
фестиваль доирасида Термиз шаҳридаги Сурхондарё санъат саройи майдонининг ён атрофида бахшичилик санъатига оид турли кўргазмалар, қадим фольклор чолғулар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши
ва уларнинг сотуви ташкил этилишини;
фестиваль дастурини ишлаб чиқиш ва унинг фестивалдан уч ой аввал туристик ташкилотларга тақдим этилиши, Интернет жаҳон ахборот тармоғи
ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди;
фестиваль веб-сайтини тайёрлайди, уни интернет тармоғига жойлаштиради ҳамда мунтазам равишда янгиликлар, фотосуратлар, аудио ва видео материаллар билан янгилаб боради.
Белгилаб қўйилишича, фестивални тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда ҳамда ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026