Жаҳон | 10:56 / 20.10.2018
22070
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия билан ракеталар бўйича битимдан чиқиб кетиши мумкин

Фото: globallookpress.com

Америка Қўшма Штатларида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битимдан (ЎКМРБ) воз кечиш таклиф қилинмоқда. Бундай хатти-ҳаракатлар ҳақида президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон гапиряпти, деб ёзади The Guardian.

Фото: Alex Wong/Getty Images

Газета маълумотига кўра, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, сабаби Давлат департаменти ва Пентагоннинг бир қатор ходимлари бу ташаббусга қарши чиқишмоқда. Душанба кунига режалаштирилган муҳокамаларни кечиктириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Таъкидланишича, Болтон 2010 йилда АҚШ ва Россия ўртасида тузилган стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳамда чеклаш бўйича шартномани узайтиришни ҳам блоклаб қўйишни хоҳламоқда.

Шартномага кўра, давлатлар ядровий жанговар каллаклар, қитъалараро баллистик ракеталар ва бошқа стратегик қуролларни камайтиришлари керак.

Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар бўйича битим (ЎКМРБ) томонларга ҳаракатлар масофаси 500 дан 5,5 минг километргача бўлган, ерда жойлашувчи баллистик ракеталар ва қанотли ракеталарга эгалик қилишга рухсат бермайди. Ҳужжат 1987 йилда имзоланган. Россия ва АҚШ мунтазам равишда бир-бирини унинг шартларини бузганликда айблаб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашишини тахмин қилганди.

Мавзуга оид