Жаҳон | 09:20 / 23.10.2018
13016
2 дақиқада ўқилади

Трамп ўзини миллатчи деб атади ва нега кўпчиликка ёқмаслигини айтди

Фото: LOREN ELLIOTT / GETTY IMAGES

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини миллатчи деб атади ва бу сўзни у мамлакат манфаатларини биринчи ўринга қўйишидан келиб чиқиб, қўллашга чақирди.

«Биласизми, бир сўз бор, у эскириб кетгандек, бу «миллатчи» сўзи. Мен айтмоқчиманки: биз, аслида, бу сўзни ишлатмаслигимиз керак. Лекин, биласизларми, мен кимман? Мен - миллатчиман. ОК? Мен миллатчиман. Миллатчи. Бу сўздан фойдаланинг», - деди у сешанба куни Техасдаги митингда.

Трамп яна бир бор унинг маъмурияти Америка манфаатларини энг юқори даражага кўтарганини айтиб, шундай баёнот берди.

«Радикал демократлар вақтни орқага қайтаришни, коррупциялашган ва ҳокимиятни қўлдан бой беришни истамайдиган глобалчилар ҳукуматини кўришни исташмоқда. Глобалчилар ким эканини биласизларми? Глобалчи - ўз давлати ҳақида қайғурмай, дунёга яхши бўлишини хоҳлайдиган одам. Бизга бу тўғри келмайди», - деди АҚШ президенти.

Трамп маълум қилишича, уни бошқа мамлакатларда ёқтиришмайди, сабаби «уларни тўлашга мажбур қилмоқда». Бу ҳақда Америка етакчиси Twitter’даги саҳифасида ёзди.

«Фейк ОАВнинг айтишича, дунё давлатларида, жумладан, Европа иттифоқида мени қўллаб-қувватлаш рейтинглари паст бўлган. Албатта, улар паст бўлиши табиий, чунки 50 йил ичида биринчи марта мен уларни Америка билан бизнес юритиш учун юқори нархни тўлашга мажбурлаяпман. Нега мен уларга ёқишим керак?», - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, шунга қарамай «улар унга ёқади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер АҚШ президентини «қора оққуш», деб атаганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид