Жаҳон | 15:19 / 24.10.2018
9816
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Елизавета II илк маротаба Brexit ҳақида очиқ гапирди

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироличаси Елизавета II биринчи маротаба кутилаётган Brexit бўйича очиқ гапирди. Бу ҳақда The Daily Express ёзмоқда.

Таъкидланишича, гап Нидерландия қироли Виллем-Александр билан суҳбат ҳақида кетяпти.

Қироличанинг сўзларига кўра, Бирлашган Қироллик Европа билан «янги ҳамкорликка» интилмоқда. Унинг қайд этишича, Буюк Британия ва Нидерландияни бирлаштириб турган қадриятлар мамлакатнинг «энг катта бойлиги» ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия интернет-троллари америкаликларга Brexit ёрдамида таъсир кўрсатишга урингани ҳақида хабар берилганди.

Twitter ижтимоий тармоғи томонидан эълон қилинган, «Россия фейк аккаунтлари» контенти архивида кўрсатилишича, Brexit масаласи бўйича овоз бериш куни Буюк Британияда «интернет-троллар» томонидан мамлакатнинг Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқиши ғоясини илгари суриш кампанияси юз берган - Atlantic Council таҳлилчилари шундай хулосага келишди.

Мавзуга оид