Жаҳон | 16:56 / 24.10.2018
10399
1 дақиқада ўқилади

Тимошенко Донбасс бўйича музокаралар шаклини ўзгартирмоқчи

Фото: РИА Новости

Украинанинг «Баткившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтгач, Донбассдаги вазият бўйича музокаралар шаклини ўзгартиришга ваъда берди. Сиёсатчи бу ҳақда Винница областининг Казатин шаҳридаги митингда айтиб ўтди.

Тимошенконинг сўзларига кўра, Украина томони ўз шартларида минтақада тинчликка эришади ҳамда Донбассни мамлакат таркибига қайтаради.

«Донбассда Украина қонунлари қайта тикланади, қуролсизлантирилган ҳудуд бўлади, биз 2 миллион қочқинни қайтарамиз», - дея маълум қилди Тимошенко.

Унинг қўшимча қилишича, минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар «баъзилар учун жуда керак». Шунингдек, унинг таъкидлашича, мамлакатда шартнома асосидаги армияни яратиш лозим, сабаби омон қолиш учун чегараларни ҳимоя қилиш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина етакчиси Пётр Порошенко аслида қандай касбни эгалламоқчи бўлганини айтганди.

Мавзуга оид