16 ёшли ҳиндистонлик дунёнинг истаган университетида ўқиш имконини берувчи грантни қўлга киритди
Ҳар йили 13-18 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Breakthrough Junior Challenge танловининг бу сафарги ғолиби 16 ёшли Самей Годик бўлди. У Бостонда туғилган, лекин кейинчалик оиласи билан ватани Ҳиндистонга қайтган.
Самей дунёнинг истаган университетида таълим олиш учун 250 минг доллар миқдоридаги стипендияни қўлга киритди. Шунингдек, унинг ўқитувчиси ҳам 50 минг доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Бундан ташқари, у таълим олган мактаб замонавий илмий лабораторияни жиҳозлаш учун 100 минг долларга эга бўлади.
Самейнинг танлов видеоси организмнинг сутка давомида ўзгарувчи циркад ритмларига бағишланган. Годик оиласининг баъзи аъзолари Паркинсон касаллигидан азият чекади, шу сабабли Самей циркад ритмлари ва даволаш самарадорлиги ўртасидаги ўзаро алоқага қизиқади.
Breakthrough Junior Challenge танлови фундаментал билимларга доир ижодий фикрлашни рағбатлантиришга йўналтирилган. Икки босқичдан кейин ҳакамлар ҳайъати кўп сонли иштирокчилар орасидан 29 нафар ярим финалчини танлаб олди ва охир-оқибат Самей Годик ғалаба қозонди.
Junior Challenge ёш олимларнинг билимларини намойиш қилишга йўналтирилган глобал ташаббусдир. У кенг жамоатчилик эътиборини фундаментал билимларга қаратишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024