Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Польшага чорак аср мобайнида суюлтирилган газ етказиб беради
Польша Америка Қўшма Штатлари билан суюлтирилган газ етказиб бериш борасида шартнома имзолади. Бу ҳақда Польшанинг PGNiG энергетика компанияси анжуманида эълон қилинди, деб хабар қилмоқда ТАСС.
Узоқ муддатли савдо битими Cheniere Marketing International компанияси билан имзоланган бўлиб, унинг доирасида 2019-2022 йилларда Польшага 0,73 млрд м3 газ етказиб берилади. 2023-2042 йилларда бу рақам 39 млрд м3.ни ташкил этади. Бу йилига 1,95 млрд м3 суюлтирилган табиий газ етказиб берилишини англатади.
Умуман олганда 29,5 млн тонна суюлтирилган газ Польша компаниясига сотилади. PGNiG вакилларининг қайд этишларича, АҚШ суюлтирилган газни «Газпром» таклиф этаётганидан 20-30 фоиз арзон сотишга рози бўлган.
Польша йилига 15 млрд м3 истеъмол қилади. Бу миқдорнинг 1/3 қисмини мамлакат ўз ҳудудида қазиб олади, қолгани импорт қилинади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026