Тошкентда 10 ноябрга ўтар кечаси Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан тўрттасида навбатдаги турнинг илк учрашувлари бўлиб ўтди.

А Серияда «Фиорентина» сўнгги ўринларда бораётган «Фрозиноне»ни мағлуб эта олмади. Клуб сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани бой берди. Флоренцияликлар уч ўйиндан буён 1:1 ҳисобини қайд этиб келишмоқда.

Ла Лигада «Леванте» «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб 1:3 ҳисобида енгилди. Валенсияликлар тезкор гол билан ҳисобни очган ва шу гол билан биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал қилган бўлса-да, иккинчи 45 дақиқаликда учта тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради. Энди «Реал Сосьедад» кечаги рақибидан фақат бир очкога ортда бормоқда.

Бундеслигада «Ҳанновер» «Вольфсбург»ни мағлуб этиб, мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди; Франция биринчи дивизионида эса яккапешқадам «ПСЖ»нинг энг яқин таъқибчиси «Лилль» «Страсбург»га қарши ўз майдонидаги ўйинда очко йўқотди – 0:0.

Италия чемпионати, 12-тур
9 ноябрь
Фрозиноне – Фиорентина 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 47 Бенасси, 1:1 – 89 Пинамонти.
Фрозиноне – Спортьелло, Гольданига, Ариаудо, Капуано (Соддимо, 76), Дзампано, Чибса, Майелло, Бегетто, Влут (Кассата, 62), Кэмпбелл (Пинамонти, 62), Чиофани.
Фиорентина – Лафон, Миленкович, Пеццелья, Витор Уго, Бираги, Бенасси (Миральяс, 76), Верету, Жерсон, Пьяца (Фернандеш, 66), Симеоне (Влахович, 87), Кьеза.
Огоҳлантиришлар: Дзампано (26), Ариаудо (48), Майелло (68).

10 ноябрь (бугун)
19:00. Торино – Парма
22:00. СПАЛ – Кальяри
00:30. Женоа – Наполи

11 ноябрь (якшанба)
16:30. Аталанта – Интер
19:00. Эмполи – Удинезе
19:00. Кьево – Болонья
19:00. Рома – Сампдория
22:00. Сассуоло – Лацио
00:30. Милан – Ювентус

Германия чемпионати, 11-тур