Туризм соҳасига энг боғлиқ шаҳарлар маълум қилинди
Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (WTTC) докладида маълум қилинишича, Мексиканинг Канкун шаҳри туризмга энг боғлиқ шаҳар деб топилди. Таъкидланишича, шаҳар ялпи ички маҳсулотининг деярли ярми, аниқроғи 49,6 фоизи айнан шу соҳага тўғри келади.
Оммавий курортга айлантирилган Канкун 1972 йилгача оддий балиқчилар қишлоғи бўлган. Ҳозирда у ерга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларнинг 63 фоизини АҚШ фуқаролари ташкил қилади.
Рўйхатнинг 2-ўрнини Марракеш (Марокаш) шаҳри эгаллади (ЯИМнинг 30,2 фоизи). Бу ерга келувчи хорижий сайёҳларнинг учдан бир қисмини французлар ташкил қилади.
3-ўринга Макао қўйилган. Бу шаҳарда сайёҳлик соҳасидан олинадиган даромад ЯИМнинг 29,3 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, етакчи бешталикка АҚШнинг Орландо шаҳри (18,7 фоиз) ва Туркиянинг Истанбули (17,6) киритилган.
Шунингдек, рейтингнинг юқори ўнталигига Венеция, Дубровник (Хорватия), Дубай, Лас-Вегас ва Бангкок кирган.
Мавзуга оид
15:43
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
09:35 / 19.04.2024