Жаҳон | 11:59 / 14.11.2018
9342
2 дақиқада ўқилади

Хитой: «Савдо уруши деярли таъсир кўрсатмади»

Фото: REUTERS / Damir Sagolj/File Photo

Америка Қўшма Штатлари билан савдо уруши Хитой иқтисодиётига деярли таъсир кўрсатмади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси расмий вакили Лю Айхуа маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Қўшма Штатлар томонидан Хитой иқтисодиётига босим кўрсатиши керак бўлган савдо-иқтисодий қадамлар таъсирига келадиган бўлсак, умуман олганда, у жуда кам эффектга эга бўлди», - деди Айхуа.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, айни пайтда Хитой иқтисодиётига бирданига бир нечта «ташқи беқарор омиллар» босим ўтказяпти. Биринчидан, бу халқаро бозорларда кенг турдаги товарлар нархининг ўзгариб бориши.

Айхуанинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати мамлакат ичкарисида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ички истеъмол учун рағбат яратишни мўлжалламоқда. Пекиннинг фикрича, айнан шу иқтисодиётини ривожлантириш учун асосий туртки бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Қўшма Штатлар Хитой билан совуқ урушга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.

Унинг аниқлик киритишича, президент Дональд Трамп Хитой билан муносабатларни яхшилашга тайёр, бироқ, агар Пекин ўз сиёсатини ўзгартирмаса, Америка Қўшма Штатлари аксинча чораларни ҳам кўришга тайёр турибди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид