Спорт | 08:54 / 15.11.2018
19983
1 дақиқада ўқилади

Армрестлинг бўйича жаҳон чемпиони ЙТҲда ҳалок бўлди

Фото: XSPORT.ua

Армрестлинг бўйича украиналик жаҳон чемпиони Андрей Пушкарь йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда ТАСС.

Фожиа 14 ноябрь куни Киев - Чоп трассасида содир бўлган. Пушкардан ташқари, иккита автомобилнинг тўқнашуви оқибатида бошқа бир армрестлер - Олег Жохнинг отаси Сергей ҳам вафот этди.

«Ровен области, Киев - Чоп автомобиль йўлида, соат тахминан 15:00лар атрофида икки киши ҳалок бўлган ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокат оқибатида армрестлинг бўйича украиналик жаҳон чемпиони Андрей Пушкарь вафот этди, армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатларининг кўп карра ғолиби Олег Жох касалхонага ётқизилди, унинг отаси Сергей Жох ҳаётдан кўз юмди», - дейилади Ровен области Миллий полициясининг баёнотида.

Пушкарь 15 марта жаҳон чемпиони ва қитъа чемпионатларининг 16 карра ғолиби бўлган. 16 ноябрь куни 33 ёшли спортчи россиялик Денис Ципленков билан куч синашиши керак эди.

Мавзуга оид