Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатади?
Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) баъзи шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, улар қуйидагилардир:
ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
07:47 / 04.05.2026
Хусусий клиникаларга трансплантация қилишга рухсат берилади
14:27 / 10.02.2026
2025 йилда тиббий хизматлар нархи ошиши қайд этилди
11:51 / 18.12.2025