Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашлари раислари малакасини янада оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди
Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашлари раислари малакасини янада оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда Марказий Кенгаш вакиллари, Иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашлари раислари, “Етакчи” ёшлар маркази мураббийлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Дастлабки кунда Марказий кенгаш раиси ўринбосари Ўткир Шукуров Ўзбекистон ёшлар иттифоқидаги кадрлар сиёсати, маҳаллий Кенгаш раислари зиммасида турган устувор вазифалар, ёшлар етакчисига юкланган масъулият хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Маҳаллий Кенгаш раислари ёшлар орасида раҳбар сифатида эмас, уларнинг ғамида яшовчи ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритиши кераклиги алоҳида таъкидланди. Икки юз нафарга яқин иштирокчи 3 кун давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Етакчи” ёшлар маркази томонидан ўтказилаётган маҳорат дарсларида пухта билим ва кўникмалар ҳосил қилишди.
Ёшлар етакчилари 2019 йилги йўл хариталарини тақдим этишди
Шунингдек, ҳудудий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш масаласида мулоқот қилиниб, тизимдаги устувор вазифалар, муаммолар ва уларнинг ечимлари танқидий ёндашув асосида кенг муҳокама этилди. Ўқув оромгоҳ иштирокчилари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кўмаклашишга қаратилган лойиҳалари ҳамда 2019 йилги йўл хариталарини тақдим этишди.
Ташкилот фаолиятига доир таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилди
Тақдимотлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва “Етакчи” ёшлар маркази раҳбар ходимлари томонидан кўриб чиқилиб, уларни янада такомиллаштириш мақсадида музокаралар олиб борилди.
Бундан ташқари, тизимдаги бошланғич ташкилот фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари ва инновацион менежмент бўйича етарлича кўникмалар берди. Тобора қизғин тус олган баҳс-мунозаралардан сўнг иштирокчилар ўз фаолияти юзасидан натижадорликни оширишга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишди.
—Ўқув-семинарлар давомида асосий эътибор Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва фаолиятнинг ОАВ орқали кенг ёритилишини йўлга қўйишга қаратилди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ўткир Шукуров. —Ёшларбоп тизимга ёндашув пайти келди. Ёшлар етакчилари ёшлар билан тенгқурдек суҳбатда бўла олса, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун қалқон бўла олсагина беғубор қалбларга кириб боради. Ўқув мобайнидаги ўрганишлар Иттифоқнинг маҳаллий Кенгаш раисларини янгича ёндашувга ундайди. Ижобий ўзгаришлардагина тараққиётда ўсиш сезилади.
Шаҳноза Нуруллаева
Мавзуга оид
19:10 / 26.03.2026
Бўстонлиқда икки киши мушукларни қийнаб ўлдирди
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
10:58 / 20.01.2026
Бўстонлиқда сайрга чиққан фуқаро тоғда йўлдан адашиб қолди
20:49 / 02.01.2026