Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти форумда энг фаол: 13 миллион долларга яқин инвестицион келишув имзоланди
Хоразм вилояти ҳокимлиги Туризм соҳасига инвестиция киритишга доир биринчи халқаро форум доирасида 13 миллион долларга яқин инвестицион келишувни имзолади.

“Халқаро форум доирасида ҳозирга қадар хорижий ва маҳаллий сармоядорлар билан жами 12,5 миллион долларлик инвестицион шартномаларни имзоладик. Россиянинг “Turkezm” компанияси, Қозоғистоннинг “Kazdevelopinvest” ҳамда “Grand develop” МЧЖ, “Shiddat monolit” хусусий корхонаси, “Xorazm Zafar Invest” МЧЖ, “Хоразм тур плюс” МЧЖ ва “RentServiceGroup” ХК билан Хоразм вилояти туризм инфратузилмалари ривожига сармоя киритиш борасида келишувларга эришилди”, - дея маълум қилди Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори вазифасини бажарувчи Азизбек Полвонов KUN.UZ мухбирига.

Таъкидлаш жоизки, Хоразм вилояти халқаро форум доирасида энг фаол иштирок этаётган ҳудудлардан бири бўлиб, ушбу ҳокимликдан жами 71 та лойиҳа инвесторларга тақдим этилган. Улар орасида меҳмонхоналар, акванариум, ёпиқ ва очиқ аквапарклар, қишки боғ, гипермаркетлар, экстремал спорт комплекси, гольф мажмуаси, мавзуий парк ва бошқалар бор.
Тақдим этилаётган энг диққатга сазовор лойиҳалардан бири – Ўзбекистондаги энг баланд манзарали майдонга эга “чархпалак” бўлиб, у амалга оширилган тақдирда, 100 метр баландликдан Хиванинг бутун гўзаллигидан завқ олиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид
21:35 / 21.05.2026
“Иккита меҳмонхона қурилишини биламан” - Туризм қўмитаси раиси Бухоро туризм маркази ҳақида
23:05 / 20.05.2026
“Ривожланган капитал бозорисиз турмуш даражасини яхшилай олмаймиз” - Иқтисодиёт вазирлиги
17:49 / 19.05.2026
Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин
23:26 / 14.05.2026