Samsung 2019 йилда 6 камерали Galaxy S10 смартфонини тақдим қилиши кутилмоқда
Samsung Electronics компанияси 2019 йилда 4 та кўринишдаги, жумладан 6 та камерали ва катталаштирилган экранли Galaxy S10 смартфонини тақдим қилмоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Нашр манбаларига кўра, компания Galaxy смартфонлари пайдо бўлганининг 10 йиллигига “истеъмолчиларни ўтган йиллардагидан ҳам кўпроқ ҳайратлантирмоқчи”. Таъкидланишича, Galaxy S10’нинг февралда чиқадиган 3 та кўриниши 5,8 дюймдан 6,4 дюймгача диагоналли экранга, Beyond X деб аталувчи 4-кўриниши эса 6,7 дюймли экранга эга бўлади.
Таъкидланишича, Beyond X умумий ҳисобда 6 та камерага эга бўлади: иккита олд панелда, тўртта орқа панелда. Бундан ташқари, бу турдаги смартфон 5G авлодидаги уяли алоқа тармоқларига киришни қўллаб-қувватлайди. Мақолада айтилишича, Beyond X 2019 йил февралда Жанубий Корея ва АҚШда намойиш қилиниши мумкин, бироқ қачон сотувга чиқиши маълум қилинмаган.
Galaxy S10’нинг қолган 3 та тури 5 тагача камерага эга бўлади. Улар орқали симсиз усулда бошқа мобил қурилмаларни қувватлаш мумкин бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024