Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-банддаги “5 йил” сўзлари “чекланмаган” сўзи билан алмаштирилади.

2. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилади:

“мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш.”;

саккизинчи – ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

3. 26-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилади:

“Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг мавжуд эмаслиги нодавлат мактабгача таълим фаолияти учун берилган лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.”.