Жаҳон | 15:25 / 27.11.2018
6893
2 дақиқада ўқилади

Трамп Хитойга қарши янги божлар жорий этиши мумкин

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига 267 млрд долларлик янги божлар жорий этиши мумкин. Бу ҳақда Қўшма Штатлар етакчиси The Wall Street Journal газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Трамп Вашингтон Пекиннинг импортга божларни ҳозирги 10 фоиздан 25 фоизгача оширмаслик тўғрисидаги таклифини қабул қилиши «эҳтимолдан жуда йироқ»лигини айтди. Америка етакчисининг маълум қилишича, божлар Хитойдан импорт қилинувчи гаджетларга боғлиқ бўлиши мумкин. У бу ҳақда хитойлик ҳамкасби - ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашувдан бир неча кун олдин хабар берди. Учрашув 30 ноябрь - 1 декабрь кунлари Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида ташкиллаштирилади.

Трампнинг WSJ билан суҳбатда билдиришича, агар етакчилар музокаралари АҚШ учун ижобий натижаларга олиб келмаса, Хитойнинг барча қолган импортига божлар жорий этилиши мумкин.

Трампнинг сўзларига кўра, агар Вашингтон ва Пекин ўртасида савдо келишувига эришилмаса, Қўшма Штатлар ҳеч қандай зарар кўрмайди. Америка етакчисининг фикрича, мамлакат Хитой импортидан олинадиган божлардан ютади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Россия доллар устунлигини синдирмоқчи экани хабар берилганди.

South China Morning Post хабарига кўра, Россия ва Хитой Америка долларидан қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда ва икки томонлама ҳисоб-китобларда миллий валютадан фойдаланиш бўйича келишувни ишлаб чиқмоқда. 

Мавзуга оид