Порошенко Украина ҳимоясини ташкиллаштиришга қанча вақт талаб этилишини маълум қилди
Украина президенти Пётр Порошенко Украинага қарши тажовуз қилиниши ҳолатида мамлакатнинг самарали ҳимоясини ташкиллаштириши учун саноқли дақиқалар талаб этилишини айтди.
“Агар тажовуз қилинса, менга Украина ҳимоясини ташкиллаштириш учун дақиқалар талаб қилинади”, деб айтган Порошенко.
Шунингдек, Порошенко мамлакатда киритилган ҳарбий вазият тартиби фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланишига сабаб бўлмаслигига ваъда берган.
“Концертлар ўтказинг, банкларга боринг. Бироқ дўконларга чопиб, гугурт ва туз ғамлаш керак эмас”, деб айтган Порошенко.
Украина президентининг таъкидлашича, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларнинг сақланиши унинг принципиал позицияси ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024