Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет эл фуқароларига кўп марталик кириш-чиқиш визаларини энди 3 йилгача расмийлаштириш мумкин
Фото: Dreamstime
Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин.
Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштириш мумкин бўлган.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул ундирилган).
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026