Саксонга яқин дельфин Янги Зеландиянинг Чатем ороли соҳилига ўзини ташлади, деб хабар берди TVNZ канали.
Хабар қилинишича, жониворларни пайшанба куни кечқурун пайқашган, аммо эрталабгача уларга ёрдам кўрсатишнинг имкони бўлмаган. Бунга қадар 50та дельфин ҳалок бўлган, қолганлари эса сувга қайта олган.
Ўтган ҳафтада Стьюарт ороли соҳилларига 145та дельфин ўзини ташлаганди. Уларнинг ярми ҳалок бўлган, қолган ярмини эса ёрдам кўрсатишнинг имкони бўлмагани учун ўлдирилган.
Олимлар китсимонларнинг вақти-вақти билан оммавий равишда жонларига қасд қилишларининг сабабини ҳалигача аниқлай олишмаган.















