ИИВ: Ўзбекистонда жиноятчилик 10 ойда 35,7 фоизга камайди
Ўзбекистонда 2018 йилнинг 10 ойидда жиноятчилик 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 35,7 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда Тараққиёт стратегиясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
«2018 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида республикада жами 38 минг 445та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, аввалги йилга нисбатан 21 минг 335тага ёки 35,7 фоизга камайишига эришилди», - деди генерал-майор Бурҳонов матбуот анжуманида.
Фуқароларга қулайликлар яратиш, ички ишлар органларини аҳолига яқинлаштириш орқали жиноятчиликка қарши курашиш ишлари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида ички ишлар бўлимларидан олисда жойлашган аҳоли пунктларида қўшимча 175та ички ишлар бўлинмалари ва 824та таянч пунктлари ташкил этилди.
Профилактика инспекторлари сони 1102 нафарга оширилди. Вазирлик ҳузурида Тергов департаменти, жойларда эса, суриштирувчилар институти шакллантирилди.
Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг 10 ойида республиканинг 9015та маҳалласидан 2789тасида умуман жиноят содир этилганлиги қайд этилмаган.
Шу вақтгача 1562 шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиниб, уларга Ўзбекистон республикаси фуқаролик паспортлари топширилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2018 йилнинг 10 ойида 3 млн 124 минг 266та қоидабузарлик аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган.
Мавзуга оид
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
17:11 / 24.10.2024
10 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
21:33 / 19.10.2024
Россияда гўдак боланинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонлик энага ҳибсга олинди
19:56 / 15.10.2024