2018 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон – Кувайт вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Делегацияга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов раҳбарлик қилади.
“Ал-Кувайт шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларга оид алоҳида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиш кўзда тутилган”, дейилади хабарда.











