Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
Фото: REUTERS
Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли Лондон Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда Мэйнинг матбуот хизмати хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Британия Россиянинг хатти-ҳаракати туфайли санкция режимини кучайтириш масаласида Европа давлатлари орасида «ҳар доим биринчи ўринни эгаллаб келган».
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, украиналик денгизчиларини озод қилиш учун вазиятни бироз юмшатиш талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ MI6 раҳбари Россияга чақириқ билан чиқмоқчи экани хабар берилганди.
The Telegraph хабарига кўра, MI6 директори Алекс Янгер Россияни Буюк Британияга «кам баҳо беришни» тўхтатишга чақирмоқчи. Нашр маълумотларига кўра, Янгер Москвани Лондоннинг қатъияти ва имкониятларига «паст назар билан қарашни» тўхтатишга чақириш ниятида.
Мавзуга оид
21:41
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
08:39 / 04.05.2026