ОАВ: ОПEК аъзолари Москва ва Ар-Риёднинг яқинлашувидан норози
Россия ва Саудия Арабистони ўртасида пайдо бўлган яқинлик Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (ОПEК) баъзи аъзоларида норозилик келтириб чиқармоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзяпти.
Таъкидланишича, ташкилотдаги норозилик шундан келиб чиқмоқдаки, Ар-Риёд ОПEК таркибига кирмайдиган Россия томонига нефть нархини белгилашда жуда катта таъсир кўрсатиш имконини тақдим этмоқда.
«Уларнинг (ташкилот аъзоларининг) сўзларига кўра, картелнинг нефть нархини кўтариш бўйича режалари Россия розилигисиз хавф остида қолиши мумкин», - деди манба.
Аниқлик киритилишича, бундай ҳолат туфайли Венесуэла, Кувайт, Нигерия ва Жазоир ўзини четда қолиб кетган, деб ҳисобламоқда.
Манба сўзларига кўра, ташкилотнинг кўплаб аъзо давлатлари Россия ҳамда Саудия Арабистонининг нефть нархлари бўйича ёпиқ маслаҳатлашувларини ноқонуний деб билади. Қатарнинг ташкилот таркибидан чиқиб кетиш ҳақидаги қарори ҳам Москва ва Ар-Риёднинг яқинлашиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар ОПEКни тарк этиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
15:56
Россия компанияси Ўзбекистон фуқароларини қурилиш соҳасида ишга олмоқчи
14:18
Россия ўзбекистонликларни сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш соҳасида ишга олмоқчи
14:15
«ПостРоссия давлатлари форуми» РФда террористик деб тан олинди
09:59