Жаҳон | 09:10 / 05.12.2018
14864
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: Украина Керч бўғозидаги ҳодиса туфайли Ғарбдан аниқ ҳаракатларни кутмоқда

Фото: EPA-EFE/SERGEY DOLZHENKO

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Керч бўғозидаги воқеадан сўнг, мамлакат Ғарбдан аниқ ҳаракатларни кутмоқда. Бу ҳақда сиёсатчи Bloomberg'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари томонидан ушбу ҳодиса туфайли қилинган баёнотлар Украина томонининг «кучли қўллаб-қувватланиши»дир.

«Аммо, менинг фикримча, Ғарбдаги шериклар қатъий баёнот билан чиқишаётган бир пайтда, Россия президенти Владимир Путин - ҳаракат қилмоқда», - деди Порошенко.

Унинг қўшимча қилишича, Россияга қарши янги «Азов санкциялари» жорий этилиши, шунингдек, минтақада НАТОнинг иштироки кенгайиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия қандай ҳолатга тушиб қолганини айтганди.

Украина президенти Пётр Порошенко ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, Россия «тотал яккалатиб қўйилган» ҳолатда, Украина эса, аксинча, халқаро аренадаги «фаол ўйинчи» ҳисобланади.

Мавзуга оид