Афғонистонда толиблар ҳужуми: 14 нафар ҳарбий ўлдирилди
Афғонистонда «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ҳужуми оқибатида ҳукумат армиясининг 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tolonews телеканали твиттерда хабар қилмоқда.
Ҳирот вилояти губернатори вакилининг маълумотларига кўра, ҳодиса 6 декабрь, пайшанба куни кечқурун содир бўлган. Жангарилар 14 нафар ҳарбий хизматчини ўлдирган, яна 20 нафар ҳарбий ўғирлаб кетилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга тайёрлигини билдирганди.
Афғонистон Ислом Республикаси Олий тинчлик кенгаши (ОТК) расмий вакили Ихсан Тоҳирий сўзларига кўра, агар афғон халқи бунинг тарафдори бўлса, у ҳолда шундай қарор қабул қилинади.
«Биз улардан бу ҳақда сўрадик, улар шундай жавоб беришди: «Ўзингиз ҳал қилинглар». Биз тинчлик музокараларидаги ҳар қандай масалани афғонларнинг ўзи ҳал қилиши кераклигини маълум қилдик. Улар жавоб қайтаришди: «Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ - афғонлар қандай қарорга келса, шундай бўлади». Бу Афғонистон ҳамда шундай масалалар бўйича қарорни айнан афғонлар қабул қилиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Тоҳирий.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024