Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. "Барселона" Каталония дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Фото: AP
Испания чемпионати 15-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўтказилди.
Мусобақа пешқадами "Барселона" сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашув "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда Месси дублга эришган бўлса, Дембеле ҳамда Суарес ўз ҳисобига 1тадан гол ёзиб қўйишди.
Эспаньол – Барселона 0:4
Голлар: 0:1 – 17 Месси, 0:2 – 26 Дембеле, 0:3 – 45 Суарес, 0:4 – 65 Месси.
Эспаньол – Лопес, Давид Лопес, Вила, Лопес, Дуарте, Дардер (Гранеро, 74), Марк Рока, Мелендо (Гарсия, 63), Санчес, Перес (Баптистао, 59), Иглесиас.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Ракитич (Денис Суарес, 82), Бускетс, Видаль, Дембеле (Коутиньо, 68), Месси, Суарес (Мунир, 79).
Огоҳлантириш: Вила (79).
Мавзуга оид
02:24 / 12.01.2026
«Барселона» финалда «Реал»ни енгиб, Испания суперкубогини қўлга киритди
12:00 / 08.01.2026
«Сити»да ғалабасиз серия, «Барса» жавобсиз 5 та гол урди. Кун ўйинлари
12:27 / 22.12.2025
«Барса» қишки чемпион, «МЮ» яна ютқазди. Кун ўйинлари
22:11 / 14.12.2025