15:32 / 10.12.2018
26341

MDS-Service клиникасига харидор маълум бўлди

Фото: E-ijro Auksion

InfinBank Тошкентдаги MDS-Service клиникасини сотиб олиш учун ариза берди. Клиника сентябрь ойи бошидан бери онлайн-аукционда сотилмоқда. Бундан E-ijro маълумотлари дарак беради.

Ўзбекистондаги энг биринчи тез тиббий ёрдам нимстанцияларидан бири бўлган MDS-Service клиникаси устав фонди 100 фоизи лот сифатида қўйилган. Улардан 62,2% NNB Investments’га, 37,8% — Solid Investment and Securities’га тегишли. Ҳар икки компания хорижий капитал иштирокида ташкил этилган.

Таклифга ҳаммаси киради - инвестициялар, активлар, бошқа турдаги барча мол-мулклар (бино-иншоотлари, автотранспорт воситалари, тиббий асбоб-ускуналари ва бошқалар).

Ер участкасининг умумий майдони (га) - 5,575. Бино умумий майдони (кв.м) - 3796. Бинонинг қурилиш ости майдони (га) - 2,655, бино фойдали майдони (кв.м) - 2791,88.

Баҳоланган нархи - 32,7 млрд сўм, InfinBank 32,1 млрд таклиф қилди. Банк ариза берган ягона иштирокчига айланди.

Top