Банк маълумотига кўра, InfinBANK асосий акциядори Фарҳод Маматджанов ҳамда Oppenheimer & Co. бош ижрочи директори Макс Лами ўртасида битимларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.
Маросимда АҚШ Савдо вазирининг глобал бозорлар бўйича ёрдамчиси, АҚШ ва хорижий мамлакатлар тижорат хизмати бош директори Девид Фогел ҳамда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов иштирок этган.
Банкнинг билдиришича, жалб қилиниши режалаштирилаётган маблағлар Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторидаги лойиҳаларни узоқ муддатли молиялаштириш имкониятларини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.















