Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электр энергияси ишлаб чиқаришни 3,6 фоизга оширди
Фото: KUN.UZ
2018 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон электр энергия ишлаб чиқаришни 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга оширди.
Ҳисобот даврида, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат корхоналари томонидан тахминан 56,25 млрд. кВт /соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда 24,8 млн. Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 1,1%га кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нефть қазиб олиш камайгани, газ ва кўмир қазиб олиш кўпайгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:05 / 16.03.2026
Январда кичик бизнес ҳиссасига 6 трлн сўмлик қурилиш ишлари тўғри келди
14:44 / 16.03.2026
МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда
12:41 / 16.03.2026
Ўзбекистонда 12 мингдан ортиқ аёл 40 ёшдан кейин она бўлган
15:31 / 14.03.2026