Жаҳон | 12:45 / 14.12.2018
8825
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонлик олим Қатар амири мукофотига сазовор бўлди
Тожикистонлик олим таржимонлик фаолияти учун Шайх Хамад мукофотига сазовор бўлди. 11-12 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳада халқаро таржимонлар конференцияси бўлиб ўтди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот департаменти хабарига кўра, анжуманда 20дан ортиқ мамлакатдан келган олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.
Конференция якунларига кўра, халқаро ҳайъат қарори билан «Энг яхши таржимонлик фаолияти» номинациясида тожикистонлик профессор, филология фанлари доктори Саидраҳмон Сулаймоний биринчи ўринни эгаллади.
12 декабрь куни Доҳада Қатар амири Шайх Хамаднинг таржима соҳасидаги мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
19:56 / 11.11.2024
Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
22:16 / 08.11.2024