Жаҳон | 12:30 / 16.12.2018
10267
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда АҚШ чегарасидан ўтишга уринган 260дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

2018 йилда АҚШ чегарасидан ўтишга уринган 260дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди, деб хабар берди ABC News. 

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг 117 нафари Мексикадан, яна 116 кишининг эса қайси мамлакат фуқароси бўлганлигини номаълум. Шунингдек, Гватемаладан 19, Гондурасдан 14 ва Сальвадордан бўлган 8 киши ҳалок бўлган.

Уларнинг аксарияти сувсизлик ва жазирама иссиқ оқибатида ҳалок бўлишган. Элликка яқин киши эса Мексика ва АҚШ чегарасидаги дарёдан ўтмоқчи бўлган чоғида чўкиб кетган.

Аввалроқ АҚШга ўтиш истагида бўлган минглаб муҳожирлар карвони йўлга чиққани ҳақида хабар берилган, АҚШ президенти Дональд Трамп улар орасида жиноятчилар борлигини айтганди.

Мавзуга оид