09:10 / 16.12.2018
6327

«Боруссия» Д ғалабали сериясини давом эттирмоқда

Фото: Borussia Dortmund

Бундеслиганинг 16-турида Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бременнинг «Вердер» клубини қабул қилди. «Сигнал Идуна Парк» стадионида кечган  учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Асаларилар» ўйиннинг 19-дақиқасида Пако Алькасернинг голи эвазига ҳисобни очди. 27-дақиқада «Боруссия» Марко Ройснинг голи эвазига ҳисобдаги устунликни оширди. Бир дақиқа ўтиб «Вердер» ҳужумчиси Макс Крузе битта жавоб голи урди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Бу ғалаба «Боруссия» ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди ва 15 турдан кейин 39 очко жамғарган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди. Льюсен Фавр жамоаси энг яқин таъқибчилари «Боруссия»  Мёнхенгладбахни ва «Бавария»ни 9 очко ортда қолдирган. Дортмундликлар биринчи даврани чемпионлик билан якунлаши аниқ бўлди.

«Боруссия» ўз тарихида шу вақтгача 3 марта биринчи даврани пешқадамлик билан якунлаган (1994/95, 1995/96 ва 2010/11). Жамоа бу мавсумларнинг барчасида Германия чемпиони бўлган. 

Германия чемпионати
16 тур
Боруссия Д – Вердер 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар
: 1:0 – 19 Пако Алькасер, 2:0 – 27 Ройс, 2:1 – 35 Крузе.
Боруссия Д – Бюрки, Пишчек, Аканджи, Диалло, Хакими, Витцель, Дилэйни, Санчо (Филипп, 90), Ройс, Геррейру (Пулишич, 89), Пако Алькасер (Гетце, 81).
Вердер – Павленка, Гебре Селассие, Лангкамп, Мойсандер, Аугустинссон, Шахин, Эггештайн (Сарджент, 83), Классен (Мевальд, 18), Крузе, Харник, Рашица (Осако, 73).
Огоҳлантиришлар: Лангкамп (39), Дилэйни (45), Харник (49), Мевальд (80), Сарджент (88).

Top