АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг Сурияни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Доҳада бўлиб ўтган анжуманда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилди. 

"Ўйлашимча, президент Трамп ҳозирда Сурияни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда", деди у.

Жума куни Туркия президенти Ражаб Эрдўған агарда АҚШ Манбиждаги курд тузилмаларини олиб чиқиб кетмайдиган бўлса, Туркия у ерга кириши ҳақида маълум қилганди.