«Дори-Дармон»даги давлат улуши Америка компанияси бошқарувига берилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази United Investment Healthcare Group (АҚШ) компанияси шўъба тузилмаси билан ишончли бошқарув тўғрисидаги битимни имзолади.
Uzdaily хабарига кўра, ҳужжат доирасида Америка компанияси «Дори-Дармон» АЖдаги давлат улушини олади (АЖ устав капиталидан 71%).
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «United Investment Нealthcare Group» ХК МЧЖни «Dori-Darmon» АК устав капиталидаги давлат улушининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганди.
Белгиланишича:
ишончли бошқарувчи «Dori-Darmon» АКни бошқаришга хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга;
ишончли бошқарувчи хизматлари учун тўлов ҳар ойлик тушумдан ойлик мукофот ва бонус шаклида белгиланади;
бонус миқдори бизнес режа параметрларининг бажарилишига қараб, «Dori-Darmon» АКнинг соф даромад суммаси, шунингдек, молиявий йил якунлари бўйича «Dori-Darmon» АК устав капиталидаги давлат улуши асосида ҳисобланадиган дивидендларнинг бир қисми ҳисобидан бизнес режада белгиланган миқдордан юқори бўлган соф даромад суммасидан ҳисоблаб чиқилади;
ишончли бошқарувчи тасдиқланган бизнес режани амалга ошириш учун инвестицияларни пул маблағлари, асбоб-ускуналар ва дастурий маҳсулотлар кўринишида жалб қилган тақдирда, ушбу инвестициялар молиявий-хўжалик фаолиятни таҳлил қилиш якунларига кўра мустақил халқаро аудиторлик компаниясининг хулосалари асосида ҳамда ишончли бошқарувчи ва «Dori-Darmon» АК тасдиқлаган инвестицияларни қоплаш жадвалига мувофиқ асосланган ҳисоб-китоблар бўйича «Dori-Darmon» АК томонидан қопланиши керак.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024