Жаҳон | 13:10 / 18.12.2018
6910
2 дақиқада ўқилади

2018 йилнинг 11 ойида дунёда камида 80 нафар журналист ўлдирилди

Фото: pressemblem.ch

Жорий йилнинг январь ойидан бери дунёда камида 80 нафар журналист ўзининг касбий фаолияти туфайли ўлдирилди. Бу ҳақда 18 декабрь куни «Чегара билмас мухбирлар» инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилоти томонидан эълон қилинган, матбуот эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботда айтилади.

Ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпи беш давлат ҳиссасига тўғри келади: Афғонистон (15 киши), Сурия (11), Мексика (9), Яман (8) ва Ҳиндистон (6). Америка Қўшма Штатларидаги Capital Gazette нашри таҳририятига июнь ойида юз берган ҳужум олти журналистни ҳаётдан олиб кетди, дея кўрсатилади халқаро ташкилот хабарида.

Мексика қуролли тўқнашувлар юз бермаётган, бироқ журналистлар жуда кўп ўлдирилаётган давлат ҳисобланади, деб ёзади «Чегара билмас мухбирлар». 2018 йилнинг 11 ойида ҳарбий низолар ҳудудида жами 44 журналист ҳалок бўлган.

2017 йил билан таққослаганда журналистика вакилларининг ўлдирилиши қарийб икки баробарга ошди - 7 кишидан 13 кишигача, дея таъкидланади ҳисоботда.

Бундан ташқари, дунё бўйлаб ҳозирги вақтда 348 нафар журналист қамоқда сақланмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи бешта мамлакат ҳиссасига тўғри келади - Хитой, Миср, Туркия, Эрон ва Саудия Арабистони.

Мавзуга оид