Жаҳон | 09:09 / 21.12.2018
15052
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Афғонистондаги операцияни хато деб атади 

Фото: europarl.europa.eu

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси хато бўлган, унинг ёрдамида қўйилган вазифаларга эришилмаган. Шу сабабли қўшинларнинг Суриядаги каби Афғонистондан олиб чиқилиши қарори ўз вақтида қабул қилинмоқда. Бундай фикрни АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Хербст билдирди.

Хербст АҚШнинг собиқ президенти Кичик Жорж Бушнинг сиёсати ва Ироқдаги урушни “расвочилик”, Афғонистондаги операцияни эса “жиддий хато” деб атаган.

Хербстнинг фикрича, АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиққандан кейин зарурат бўйича авиазарбалар бериши ҳамда Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади. Дипломатнинг таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати АҚШ қўшинлари бор бўлган ҳозирги вазиятда ҳам толибларга қарши етарлича қаршилик кўрсата олмаяпти.   
 
Хербст шу сабабларга кўра Дональд Трампнинг Суриядан қўшинларни олиб чиқиш қарорини ҳам қўллаб-қувватлади.

Маълум қилинишича, АҚШ маъмурияти бир неча ҳафта ичида Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни бошлаши мумкин. 19 декабрда Трамп АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилишини эълон қилганди.   

Хербст 2000-2003 йиллар давомида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини эгалланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид