Сирдарёда маст ҳолдаги ҳайдовчи ЙПХ ходимига жароҳат етказди
Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 2018 йил 21 декабрь куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Намуна кўчасида хизмат олиб бораётиб шу ерда ҳаракатланиб келаётган маст ҳолда бўлган У.М. бошқарувидаги “ВАЗ-21063” русумли автомашинани тўхтатиб, ундан тегишли ҳужжатларини сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, автоуловни ҳайдаб кетган.
Оқибатда автомашина эшигини қўли билан ушлаб турган ходимни тахминан 40 метр масофагача судраб борган.
Натижада ходим жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. У.М. қўлга олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024