Маълум қилинишича, станция янги қурилган бўлиб, айни вақтда унда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Станциядаги авариявий ўчиш натижасида аварияга қарши автоматика ишга тушган. Бунинг оқибатида асосан қишлоқ хўжалиги сув насослари ва аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилган.
Электр таъминотини тиклаш учун энергия сақлаш тизимлари ҳамда электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилган. Истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа қайта уланиб, барчасининг электр таъминоти тикланган.
Хабарда истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

















