Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод ва Сергели метро линиясини қуриш қанчага баҳоланди?
Фото: KUN.UZ
Тошкент метросининг Юнусобод линияси қурилиши 103,8 млн АҚШ долларига баҳоланди. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади.
Ушбу пуллардан 2019 йилда 14,5 миллион долларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда, линиянинг ўзи эса 2019 йил декабрида ишга туширилиши мумкин. Умумий узунлик 2,9 км.ни ташкил этади. Натижада 130 та иш ўрни яратилади.
Сергели метро линиясининг қурилиши 91,6 миллион долларга баҳоланди. Уни 2020 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Умумий узунлиги - 6,9 км. 2019 йилда ушбу маблағдан 3,2 млн долларни ўзлаштириш мўлжалланган.
Ер усти метро линиясини қуриш 422,3 млн долларга баҳоланди. Уни 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда. Умумий узунлиги 52,1 км.ни ташкил қилади. 2019 йилда умумий суммадан 60 млн доллар ўзлаштирилади. Аввалига лойиҳага 320,1 млн долларни йўналтириш режалаштирилганди, аммо май ойида бу рақам ўзгартирилди.
Бундан ташқари, 2018-2020 йилларда метро учун 30 млн долларлик бешта янги состав сотиб олинади (2019 йилда 20 млн доллар сарфланади).
Мавзуга оид
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026
Ерусти метро линияси остидаги автомобил устига фасад сувоғи бўлаги тушиб кетди
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
20:32 / 03.01.2026