Stratfor: АҚШ Марказий Осиёда Ўзбекистонга энг кўп қизиқиш билдирмоқда
2019 йилда АҚШ Ўзбекистонга сармоя киритиш учун Россия билан фаол рақобатлашмоқчи, дея ҳисоблайди Американинг Stratfor таҳлилий маркази экспертлари.
2019 йил бўйича Америка сиёсатининг айрим қирраларига бағишланган материалда хабар берилишича, Марказий Осиёда АҚШ учун айнан Ўзбекистон энг кўп қизиқиш уйғотади.
«Иқтисодий жабҳада Вашингтон бутун Марказий Осиё, хусусан, Қозоғистон ва, айниқса, Ўзбекистон каби мамлакатларда иқтисодий алоқаларни яхшилашга интилади», - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон соядан чиқмоқда, буни кўплаб мамлакатлар ўз таъсирини кучайтириш имкониятлари сифатида кўряпти.
«Москванинг Ўзбекистон билан иқтисодий алоқалари ўсиб бораётганидан хавфсираб, АҚШ расмий шахслари иқтисодий ва инвестициявий битимлар жиҳатидан Россия билан рақобатлашиш истаги ҳақида маълум қилдилар», - дея эслатади агентлик.
Агентликнинг ҳисоблашича, Ўзбекистон, катта эҳтимол билан, икки давлатдан имкон қадар кўпроқ иқтисодий қўллаб-қувватлов сўрайди, аммо мувозанатни ушлаб туради, бу қандайдир расмий альянсга кириш имконини бермайди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
20:54 / 11.11.2024