Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Табиий монополия соҳалари рўйхати кескин қайта кўриб чиқилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури ҳам бор.
Дастурга кўра, янги таҳрирда “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳаси:
- давлат томонидан тартибга солинадиган фаолият соҳаларини қисқартириш мақсадида табиий монополия соҳалари рўйхатини кескин қайта кўриб чиқиш;
- монополияга қарши курашиш механизмини такомиллаштириш;
- монополист корхоналар билан бирга бир хилда табиий монополия субъектларига нисбатан тегишли чораларни кўриш;
- интеллектуал мулк ҳуқуқларини ва монополияга қарши фаолият ҳуқуқларининг мувозанатини таъминлаш;
- ахборот тизимлари бозорини тартибга солиш хусусиятларини назарда тутади.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш табиий монополиялар соҳасида тартибга солишни кучайтириш, қонун бузилиш ҳолати учун табиий монополия субъектларининг жавобгарлигини ошириш, шунингдек ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида рақобатни тартибга солишни таъминлаш имконини беради.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги.
Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил ноябрь, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил декабрь.
Мавзуга оид
19:32 / 15.05.2026
“Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
15:26 / 18.02.2026
Давлат байроғини намойиш этишда ягона талаблар жорий этилади
16:19 / 16.02.2026
Истеъмолчилар шартномаларида ноқулай шартлар чекланади
12:27 / 16.02.2026