Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Ички ишлар вазирлигида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилган.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига вазирлик Жиноят қидирув бош бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилган полковник Илҳом Қутлимуратов тайинланди.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти ИИБ собиқ бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилиб, ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026